Дизайн мактабини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Indenim Textile” кластерининг Термиз шаҳридаги тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Бу корхона 2019 йил ишга туширилган бўлиб, унинг умумий қиймати 10 миллион доллардан зиёд. Германия, Япония, Туркия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган илғор технология ва ускуналар самарасида йилига 800 турдаги 9 миллион дона кийим-кечаклар ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Уларнинг бир қисми экспортга,…

Сурхондарёдаги қўшимча имкониятлар ва вазифалар муҳокама қилинди

Термиз шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 17 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Ҳудуд изчил ривожланмоқда. Олдинда режалар, имкониятлар ҳам кўп. Хусусан, 3 миллиард 300 миллион долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳаси шакллантирилган. Булар ҳисобига вилоят иқтисодиётига йилига 6,5 триллион сўм, бюджетига 1,6 триллион сўм, экспортига 100 миллион доллар…

Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар – Янги Ўзбекистон маҳсули

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилмоқда. Бу уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун замин бўлмоқда. Термиз шаҳрининг Тинчлик маҳалласи ҳудудида ҳам шундай шароит ташкил этилди.…

“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига

Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилгани ва юртимизда уран саноатига асос солинганининг 65 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан бепоён Қизилқум бағридан қазиб олинаётган, дунё миқёсида юксак эътироф этилаётган олтин, табиий уран ва бошқа нодир қазилма бойликлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашда беқиёс стратегик аҳамиятга эга экани барчамизга яхши…

«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида минерал бойликларни самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, жаҳон андозаларига мос янги корхоналарни ташкил этиш борасидаги катта хизматлари, кўпмиллатли меҳнат жамоасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:  …

Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қўшинларнинг жанговар салоҳияти ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Мазкур қисмда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўқув бинолари, маънавият ва маърифат хоналари, спорт…

Президент маҳалладаги одамларнинг даромади ва саломатлиги билан қизиқди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги Себзор маҳалласида бўлди. Бу ерда 7 минг 600 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Тўртта корхона, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида шу ерлик ёшлар доимий иш билан банд. Маҳалла аҳли асосан боғдорчилик, чорвачилик ва сабзавотчилик билан шуғулланади. Ўттиздан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда.…

Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

2021 йилда Термизда бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталган эди. Ўша пайтда ҳудудда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида эди. Президентимиз бу борада “Тўпаланг” сув омбори улкан ва тоза манба эканини таъкидлаб, уни аҳолига етказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифасини қўйган эди. Ҳақиқатан…

Сариосиёда “Зарчоб-3” кичик гидро электр станцияси қурилиши бошланди

Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари кўпайтирилмоқда. Жумладан, гидроэнергетикада бир оқим орқали кўп марта “яшил энергия” ҳосил қилиш мумкин. Шу боис Президентимизнинг 2017 йил 17 октябрдаги қарорига мувофиқ, Тўпаланг дарёсида кичик электр станциялари ҳам қурилди. Хусусан, 2020 йил декабрда 37 мегаваттли “Зарчоб-1” ҳамда 2021 йил сентябрда 38 мегаваттли “Зарчоб-2” ГЭСлари ишга туширилди. Бугунги кунда уларда 48…

Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг гидроэлектр станциясига бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди. Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан-йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу берилаяпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13…