Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 24 июль куни ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва ўзаро савдони кўпайтириш масалалари диққат марказида бўлди. Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик…