РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМ (Буюртмачи) томонидан “Экскаватор ижара хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич нархи 165,0 млн. сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий маълумотлар эълон қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаблари учун молиявий саводхонликка қаратилган тадбирларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун ўтказилган мазкур мавзудаги ўқув семинарида Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи Э.Хаитметов томонидан молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк омонатлари ва банк кредитлари, шартномалар ва уларни тузиш тартиб-қоидалари ҳақида Германия ва Ўзбекистондаги амалдаги қонунчилик, хорижий тажрибалар ва шу каби кўплаб тегишли маълумотлар берилди. Тадбирда…

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ДАВОСИ БЎЙИЧА РЕКЛАМА ЖОЙЛАШТИРГАН “MARVA HAYAT” МЧЖГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотларнинг рекламалари жойлаштирилмоқда. Хусусан, “Marva Hayat” МЧЖ томонидан жойлаштирилган рекламаларида онкологик касалликларни даволаши ва уларни тўхтатиши ҳамда 5 мингдан ортиқ даво топганлар ва 15 йилдан буён истеъмол қилинаётганлиги каби маълумотлар ҳам қайд этилган. (https://www.youtube.com/@halila_uz) Қўмита сўрови бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси юридик бўлим бошлиғи Ш.Шадманкулов иштирокида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университетида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув давомида “Ўзбекистон Республикасининг рақобат сиёсати” номли тақдимоти ҳамда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш мақсадида “Қомусимиз-бахтимиз” мавзусида маъруза қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини рақобат сиёсатига боғлиқ асослари бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга доир саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

Рақобат қўмитаси савдо тармоқлари вакиллари билан Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказди

Қўмита ўз ваколатлари доирасида ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш юзасидан республикамизнинг 8 та йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларни нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни барқарорлаштириш чоралари бўйича масалалар, шунингдек, чакана савдо тармоқларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси…