Ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотларнинг рекламалари жойлаштирилмоқда.
Хусусан, “Marva Hayat” МЧЖ томонидан жойлаштирилган рекламаларида онкологик касалликларни даволаши ва уларни тўхтатиши ҳамда 5 мингдан ортиқ даво топганлар ва 15 йилдан буён истеъмол қилинаётганлиги каби маълумотлар ҳам қайд этилган. (https://www.youtube.com/@halila_uz)
Қўмита сўрови бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси берган хулосага асосан “HALILA” БФҚ маҳсулотининг қўллаш йўриқномасида кўрсатилган маълумотлар ижтимоий тармоқларда рекламаларда қайд этилган хусусиятлари билан мос эмаслиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга асосан, Қўмита “Marva Hayat” МЧЖга нисбатан Қонун талаблари бузилиш юзасидан БҲМнинг 70 баробари миқдорида молиявий жарима қўллаб, етказилган зарарларни (52 млн 500 минг сўм) истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.