Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерсни қабул қилди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалий ҳамкорликни, энг аввало, икки мамлакатнинг парламентлараро мулоқоти доирасида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки…











