РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА 2024 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобат қўмитасига республикамиз бўйлаб истеъмолчилардан жами 20 872 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар қуйидаги йўналишларни қамраб олган: 7 634 та (36,6 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари;  7 697 та (36,9 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш;  4 886 та (23,4 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар;  655 та (3,1 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТЕЛЕКОММУНИКAЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ ОПЕРАТОРЛАРИНИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникaция хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди. Мурожаатларда асосан, алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги SMS хабарлар юборилаётганлиги, шу жумладан пуллик…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҚАРОР ВА КЎРСАТМАЛАРИ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТАРТИБИДА ЎЗ ТАСДИҒИНИ ТОПДИ

Қўмитанинг судларда республикамизнинг турли ҳудудларида рақобатни таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти мисолида Ҳудудий бошқарма томонидан “ISSIQLIK MANBAI” ДУКнинг мурожаати асосида ўрганиш ўтказилиб, “HUDUDGAZ NAVOIY” газ таъминот филиали томонидан “ISSIQLIK MANBAI” ДУКнинг Учқудуқ филиали сув иситиш ва иссиқлик маркази қозонхоналарида 2024 йил январь-март ойларида табиий газ маҳсулоти…

Кўрсатилган  хизматлар учун тўловларни белгиланган вақтда амалга ошириш  мақсадга мувофиқ

Ҳуқуқий саводхонлик Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда аҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйишни бошлади» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Мазкур мурожаатда “Чиқиндидан қарзингиз бор, электрдан узиласиз деб ҳаммага SMS –хабарнома келаётганлиги, энг қизиғи абонент бошқа кишига тегишли киши  электр тармоқдан  узилаётгани билдирилган.…

“SHAFFOF SEMENT SANOAT” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИНИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида, “SHAFFOF SEMENT SANOAT” МЧЖ ҚК томонидан 2023 йил январь-декабрь ва 2024…

ТИЗИМДАГИ НОСОЗЛИК БАРАТАРАФ ЭТИЛИБ,ФУҚАРО БАНК КАРТАСИГА  ПУЛИ ҚАЙТАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ижтимоий тармоқда “UZUM MARKET”дан 2024 йил 16 август куни 451.000 сўмга маҳсулот харид қилгани ва “UZUM BANK” орқали тўловни амалга оширгани, бироқ 9 сентябрь куни ўша маҳсулот учун яна бир марта тўлов ечилгани” юзасидан муаммоси ҳал этилмаётган фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар «Universal Mobile Systems» МЧЖ, «Асака…

Катта компаниялар кичик компанияларнинг бозорга чиқишига тўсқинлик қила оладими?

ФУҚАРО САВОЛИ: – Катта компаниялар кичик компанияларнинг бозорга чиқишига тўсқинлик қила оладими? ЖАВОБ: Йўқ, бу қонунга зид. «Рақобат тўғрисида»ги Қонунда йирик компаниялар кичик компанияларни бозорга кириши ёки тенг шароитларда рақобатлашишига тўсқинлик қила олмайди (18-модда: устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш). Масалан, товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шартнома предметига тааллуқли…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “HAMKORBANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган. Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм – Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган. Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик…