ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Идоранинг қарорлойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85462)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85462 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85460)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85460 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

Биринчи Президентимиз хотирланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, тарихимизнинг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, халқимиз манфаатларини таъминлаган.…

Вақтни – имкониятга, имкониятни – ютуққа, ютуқни тараққиёт пойдеворига айлантира олган халқ – буюк халқдир

Тошкент шаҳрида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги катта тантана қилинди. Байрамда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни бу қутлуғ сана билан табриклади. Мамлакатимиз раҳбари ўтган даврда Ўзбекистон турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланганини таъкидлади. – Сиз, азизларнинг Ватанга меҳр…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар! Юртимиз келажаги бўлган ёшлар! Ҳурматли меҳмонлар! Бундан роппа-роса ўттиз икки йил муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўтган даврда биз қанча синовларни бошимиздан ўтказдик, кўплаб қийинчилик ва машаққатларни биргаликда енгдик. Ўттиз икки йил аввал туғилган гўдак бугун ўзининг мустақил фикри, дунёқараши, орзу-истаклари ва мақсадларига эга шахс сифатида…

Дунё етакчилари давлатимиз раҳбарини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги билан қутламоқда

Кўп миллатли халқимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табриклар келмоқда. Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кейинги йилларда демократик янгиланишлар ва миллий тараққиёт йўлидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишда, мамлакатимизнинг…

Мустақиллик монументига гуллар қўйилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига қўйилган обида. У Президентимиз ғояси асосида давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.…

Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси мангу барҳаётдир

Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди. Мустақиллик кунларида миллатимиз ойдинлари хотирасини эъзозлаш, хизматларини эслаш яхши анъана. Чунки улар халқимиз озодлиги учун, бугунгидек эмин-эркин кунлар учун интилган эди. Бу сана Ватанга фидойилик унутилмаслигини, ҳамиша қадрланишини англатади. Мустабид…

«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» – Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланган тадбир

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Ш.Шарахметов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида…