Мактаб таълими сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда 10 минг 284 та мактаб бор. Сўнгги йилларда улардаги шароитларни яхшилаш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мактабларни йилига ўртача 400 минг ўқувчи битираётган бўлса, уларнинг 170 минг нафари таълимни давом эттирмоқда. Ривожланган давлатларда 50 фоиздан зиёд битирувчилар…