БЕМОРЛАРГА МЕТРОЛОГИК ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛМАГАН ТИББИЙ СИНАШ ВА ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛГАН ҲОЛДА 200 млн СЎМДАН ОРТИҚ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛГАН
Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ҳолати ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиши ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганиш ҳудуддаги 3 та тиббиёт муассасаси – Қашқадарё вилоят Фтизиатрия ва Пульмонология маркази, Республика ихтисослаштирилган Кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали, Республика Ихтисослашган…