2024 йил давомида мамлакатда соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш мақсадида Қўмита томонидан 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Шундан, 5 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси, 4 та Президент қарори ва Фармони лойиҳаси, 11 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2 та Қўмита қарори ва 1 та Идоравий буйруқ лойиҳаси тайёрланган.
Жумладан:
-Ўзбекистон Республикасининг “Товар-хом ашё биржалари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-422-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ва бошқалар ишлаб чиқилган.