Ўзбекистон Президенти “Coca Cola” компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни “Coca Cola” компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Учрашувда “Anadolu Group” компанияси раиси Тунжай Ўзилхон ҳам иштирок этди. “Coca Cola” алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, фаолияти 200 дан ортиқ мамлакат бозорини қамраб олади, 200 дан зиёд бренд ва…

СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН АЁҚШЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитасига АЁҚШларида сотилаётган ёнилғиларнинг баъзилари стандарт талабларга мос  эмаслиги оқибатида автомобиль двигателларининг носоз ҳолатга келаётгани ҳақида минглаб шикоятлар келиб тушмоқда,  шунингдек, ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси ички истеъмол бозорида сифатсиз, истеъмолга яроқсиз бензин, дизель каби маҳсулотлар сотилишининг олдини…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунларини юқори баҳолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. БМТ делегацияси шу кунларда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё хотин-қизлар форуми доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер тенглик масалалари бўйича етакчи институти раҳбари Президентимизга Бош котиб Антониу Гутерришнинг…

Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига

Ҳурматли Форум қатнашчилари!  Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, сиз азизларни – дунёнинг олис ва яқин минтақаларидан ташриф буюрган муҳтарам меҳмонларимизни Осиё хотин-қизлари форумининг очилиши муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизларни қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида қизғин қутлаш ҳамда ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни йўллашдан ғоят бахтиёрман. Ушбу ташаббусимизни фаол қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти…

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг…

Геологиядаги муҳим йўналиш кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади. Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда.…