Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун ўтказилган мазкур мавзудаги ўқув семинарида Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи Э.Хаитметов томонидан молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк омонатлари ва банк кредитлари, шартномалар ва уларни тузиш тартиб-қоидалари ҳақида Германия ва Ўзбекистондаги амалдаги қонунчилик, хорижий тажрибалар ва шу каби кўплаб тегишли маълумотлар берилди.
Тадбирда академия тингловчилари кейинги фаолиятлари учун кўплаб зарур билимларга эга бўлишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоблар олишди.