37 МИНГДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА КАФОЛАТЛАНМАГАН ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитаси томонидан республикамиз миқёсида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникаларда тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги ва улардан беморлар кўригида фойдаланилиш ҳолати ўрганилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси мисолида, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганда, тиббиёт бирлашмаси томонидан метрология текширувидан ўтказилмаган жиҳозлардан…