ФУҚАРОДАН САВОЛ: Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

ЖАВОБ: Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа жисмоний шахслар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда: ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини белгиланган муддатда бажариши ёки тақдимномасини кўриб чиқиши; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши; асоссиз равишда олинган даромадни қайтариши;…

Тасдиқланган графикка асосан ҳудудларда товар хомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли…

БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР РЕКЛАМАРИДАГИ СОҒЛИҚҚА ХАВФ СОЛУВЧИ, ЧАЛҒИТУВЧИ МАЪЛУМОТЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали биологик фаол қўшимчалар (БФҚ), озиқ-овқат қўшимчалари ва турли оздирувчи ёки семиртирувчи препаратларнинг реклама материаллари ортиб бормоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонун хужжатларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 2205 та…

«Ўзгарувчан глобал иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни бошқариш” мавзусидаги давра суҳбати

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Ўзбекистонда Европа иқтисодиёт куни муносабати билан EUROUZ ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзгарувчан глобал иқтисодиётда мувофиқлик ва шаффофликни бошқариш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Мазкур давра суҳбатида, халқаро нуфузли ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этиб, ўзларининг иқтисодиётда мувофиқлик…