Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама…











