Халқаро ҳамкорлик

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассотсиатсияси, МДҲ давлатлари рақобат органлари, Корея Республикаси Адолатли савдо комиссиясининг 1-чи Саммити ҳамда 12-чи Сеул Халқаро рақобат Форумида иштирок этмоқда. Ушбу нуфузли халқаро тадбир доирасида, бугун, 2023-йил 7-сентябр куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини…

Ўзбекистон Президенти БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси юқори даражали меҳмонни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг етакчи тармоқ тузилмаси раҳбари этиб қайта сайлангани билан қутлади ҳамда шу кунларда Самарқанд…

Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси билан стратегик шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Бош вазир ўринбосари Чху Гён Хо давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси…

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига

Ҳурматли анжуман иштирокчилари, хонимлар ва жаноблар! Сиз, азизларни қадимий ва гўзал Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман. Мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар қатнашаётгани унга жаҳон миқёсидаги катта қизиқиш ва эътибордан далолатдир. Албатта, ушбу конференция…

ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:

 – Яширин реклама нима ва уни қандай ажратиш мумкин? МУТАХАССИС ЖАВОБИ… Шерзод Махамадилиев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи. ЯШИРИН РЕКЛАМА  — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама. Яширин реклама номақбул реклама ҳисобланади ва уни…

Бухоро вилояти бўйича бандлик дастури кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Давлатимиз раҳбари вилоятларга ташрифлари чоғида биринчи галда ишсизлик масаласига эътибор қаратиб, уни камайтиришни асосий вазифа қилиб қўяди. Бу борада барча ҳудудларда манзилли дастурлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар…

Шавкат Мирзиёев: Мустақил тарихимизда биринчи марта бундай шаҳар қураяпмиз

Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Кўплаб уй-жойлар, муассасалар барпо этилиб, инфратузилма тармоқларига юклама ортмоқда. Шунга қарамай, яна йилига 20 минг хонадонли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор.…

Ўзбекистон Президенти Покистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида юқори даражали меҳмон давлатимиз раҳбарига Покистон Президенти Ориф Алвий ва Бош вазир вазифасини…

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Миллий қўшиқчилик санъатимизнинг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу йил 4 сентябрь куни 77 ёшида вафот этди. Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилди.1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат…