Махсус комиссия ишларини масофадан туриб кузатиш имконияти яратилди

Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37 сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида, Қўмита фаолиятидаги ягона ахборот тизими орқали қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш жараёнлари рақамлаштирилди. my.fairtech.uz манзилидаги Интерактив хизматлар порталида эндиликда Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилаётган ишлар юзасидан ахборотни масофадан туриб олиш мумкин: “Мажлислар жадвали” рукни…

Қўмита томонидан Бандихон туманида тадбиркорлар ва фуқаролар билан учрашув ўтказилди

Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев бошчилигида Сурхондарё вилояти Бандихон туман ҳокимлигида маҳаллалар “еттилиги”, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир доирасида туманнинг “Лимонзор” МФЙ ва “Чарм қишлоқ” МФЙларга ҳам ташриф буюрилди ва маҳалла “еттилиги” томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Учрашувлар давомида тадбиркорлар…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда АТ “Алоқабанк” буюртмачилигида “Алоқабанк маҳсулотлари ва Зоомрад мобил тўлов тизимининг онлайн хизмат турларини йил давомида рекламасини кўрсатиб бориш хизмати” бўйича ўтказилган бошлангич нархи 8,0 млрд. сўмлик танловда ғолиб учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати узайтирилган бўлиши мумкинлиги қайд қилинган ҳолатлар бўйича ваколат доирасида ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганиш давомида АТ “Алоқабанк” томонидан тақдим…

Ўзбекистон банк секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш – халқаро тажриба алмашиш

Молия соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларимиз доирасида яқинда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Банкларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Кодексини ишлаб чиқиш бўйича халқаро тажрибага бағишланган эксперт тақдимоти ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва учта ҳамкор банк вакиллари билан ўтказилди. Қўмита халқаро моделлар ва стандартлар бўйича…

2025 йилнинг биринчи чорагида истеъмол бозорида ўтказилган назорат тадбирлари таҳлили

2025 йилнинг биринчи чорагида Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни аниқлаш мақсадида мамлакат миқёсида кенг кўламли назорат харидлари амалга оширилди. Бу тадбирлар доирасида 205 турдаги маҳсулотлар турли савдо нуқталаридан харид…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди. Курcнинг асосий мақсади: Қўмита ва унинг ҳудудий органлари мутахассисларининг давлат харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича амалий салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Ушбу ўқув курси…

Кўп квартирали турар-жой қурилишида улушбай иштирок этган фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига 2025 йилнинг январь-март ойларида фуқаролардан қурилиш масалаларига оид 355 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосан қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатсизлиги, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олиш ва коммунал хизматлар билан боғлиқ масалаларда берилган. Мурожаатлар тақсимоти: 🔘107 та мурожаат қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатсизлиги билан боғлиқ; 🔘63 та мурожаат кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ…

Жорий йилнинг 9 май куни, Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган Рақобат бўйича халқаро тармоқ (ИCН)нинг 24-конференциясининг якуний кунида…

Жорий йилнинг 9 май куни, Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган Рақобат бўйича халқаро тармоқ (ИCН)нинг 24-конференциясининг якуний кунида, Қўмита Раиси ИCНнинг янги сайланган раиси — Мексиканинг Иқтисодий рақобат бўйича федерал комиссияси раҳбари Андреа Марван билан расмий учрашув ўтказди. Ушбу учрашув Андреа Марваннинг ICN Раиси лавозимига тайинланганидан кейинги илк учрашув бўлди. ICN — дунё бўйлаб рақобат соҳасидаги…

Қўмитанинг Халқаро рақобат масалалари бўйича тармоқ (ICN)нинг 24 йиллик анжуманидаги иштирок доирасида…

Қўмитанинг Халқаро рақобат масалалари бўйича тармоқ (ICN)нинг 24 йиллик анжуманидаги иштирок доирасида Туркия Антимонополия органи раҳбарининг ўринбосари доктор Хакан Билир (Dr. Hakan BİLİR) билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон делегациясининг аввалги Туркияга амалга оширган ташрифи натижаларини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келгуси қадамларни белгилаб олдилар. Яқин ойлар ичида Туркия мутахассисларининг…