Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар бир ходим 4 тупдан дарахтларни экиб, мазкур хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Жумладан, Ёзувчилар уюшмаси боғи ва Байналминал кўчаларида ҳамда ўз хонадонларида 2400 тупдан ортиқ мевали,100 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди ҳамда уларни суғориш тизимлари бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Қўмита томонидан “Яшил макон” давлат дастури доирасида экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича бошланган ишлари юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда.