Қўмитада ҳафтанинг ҳар пайшанба куни спорт куни этиб белгиланди

Қўмитада ҳафтанинг ҳар пайшанба куни спорт куни этиб белгиланди Рақобат қўмитасининг тизим ташкилотлари ва марказий аппарат ходимлари жамоавий спорт турлари билан шуғулланишни давом этмоқда. Хусусан, Жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни спорт куни Этиб белгиланди. Шу муносабат билан ҳар пайшанба куни футбол, стол теннис ва Шахмат бўйича кичик мусобақалар мунтазам ўтказилмоқда.

«Бурч, жасорат, матонат»

«Бурч, жасорат, матонат» 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасини раҳбарияти ва жамоаси «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этиб, уруш ва меҳнат фахрийларини ёдга олдилар. Бу кун Ватанимиз равнақи, тинчлиги ва озодлиги йўлида ўз бурчига содиқ…

9 май – Хотира ва қадрлаш куни!

Бугун — 9 май, Хотира ва қадрлаш куни! Ҳаётини Ватан озодлиги ва келажак авлодлар бахти учун бағишлаган қаҳрамонларимизга таъзим қиламиз. Уларнинг жасорати олдида бош эгамиз, эзгу хотирасини эса фарзандларимизга ҳам етказамиз!

ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ — ХОТИРА МУҚАДДАС

ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ — ХОТИРА МУҚАДДАС «Хотира ва қадрлаш — халқимизнинг асрий қадрияти, улуғ фазилати ва миллий шаънидир.» 9 Май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Рақобат қўмитасида маънавий-маърифий тадбир тантанали тарзда ўтказилди. Тадбир давомида Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов сўзга чиқиб, қўмита тизимида узоқ йиллар мобайнида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб келаётган, ёшларга…

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази бугун жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази бугун жаҳон ҳамжамияти эътибор марказида. Рақобат қўмитасини раҳбарияти бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар ва тизим фахрийлари ҳамда ҳамкор халқаро ташкилот вакиллари иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф ташкил қилинди. Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган ушбу маскан ўзида минг йиллик…

ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ

#ёшлар_сиёсати ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар сиёсатига алоҳида эътибор қаратилиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида изчил ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев бошчилигида Бўка туманида ёшлар…

9 апрель — Amir Temur таваллуд топган кун муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

  9 апрель — Amir Temur таваллуд топган кун муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбир доирасида пойтахтимиздаги Amir Temur haykali пойига гулчамбар қўйилиб, буюк саркарда хотирасига эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, қўмита ходимлари учун Temuriylar tarixi davlat muzeyiга ташриф ташкил қилиниб, Темурийлар даври тарихи, давлатчилик анъаналари ва буюк аждодларимизнинг бой мероси билан яқиндан…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларида ифторлик тадбирлари ташкил этилди. Тадбирлар доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуронийлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун файзли ифторлик дастурхонлари…

Қўмитада спорт тадбирлари давом этмоқда

  Қўмитада спорт тадбирлари давом этмоқда. Рақобат қўмитасининг тизим ташкилотлари ва марказий аппарат ходимлари жамоавий спорт турлари билан шуғулланишни давом этмоқда. Хусусан, Жорий йилнинг ўтган 17 март куни Наврўз байрами муносабати Раис кубоги номи остида Шахмат, Шашка ва стол-тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар муносиб тарзда тақдирлантирилди. Ушбу мусобақалари Қўмитанинг касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланди ва…