“YANDEXGO UB” МЧЖ ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “YANDEXGO UB” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган. Бугунги кунда Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМ (Буюртмачи) томонидан “Экскаватор ижара хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич нархи 165,0 млн. сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий маълумотлар эълон қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаблари учун молиявий саводхонликка қаратилган тадбирларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун ўтказилган мазкур мавзудаги ўқув семинарида Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи Э.Хаитметов томонидан молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк омонатлари ва банк кредитлари, шартномалар ва уларни тузиш тартиб-қоидалари ҳақида Германия ва Ўзбекистондаги амалдаги қонунчилик, хорижий тажрибалар ва шу каби кўплаб тегишли маълумотлар берилди. Тадбирда…

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ДАВОСИ БЎЙИЧА РЕКЛАМА ЖОЙЛАШТИРГАН “MARVA HAYAT” МЧЖГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотларнинг рекламалари жойлаштирилмоқда. Хусусан, “Marva Hayat” МЧЖ томонидан жойлаштирилган рекламаларида онкологик касалликларни даволаши ва уларни тўхтатиши ҳамда 5 мингдан ортиқ даво топганлар ва 15 йилдан буён истеъмол қилинаётганлиги каби маълумотлар ҳам қайд этилган. (https://www.youtube.com/@halila_uz) Қўмита сўрови бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси юридик бўлим бошлиғи Ш.Шадманкулов иштирокида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университетида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув давомида “Ўзбекистон Республикасининг рақобат сиёсати” номли тақдимоти ҳамда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш мақсадида “Қомусимиз-бахтимиз” мавзусида маъруза қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини рақобат сиёсатига боғлиқ асослари бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга доир саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

ФАРОВОН ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Рақобат қўмитасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2024 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” трукум тадбирларни ташкил этиш юзасидан “Фаровон оила – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда юридик фанлари доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги…

Рақобат қўмитаси савдо тармоқлари вакиллари билан Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказди

Қўмита ўз ваколатлари доирасида ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш юзасидан республикамизнинг 8 та йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларни нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни барқарорлаштириш чоралари бўйича масалалар, шунингдек, чакана савдо тармоқларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси…

Рақобат қўмитаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий экологик шароитни яратиш орқали аҳолининг саломатлик даражасини яхшилаш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳолда бу борада кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий кўчат экиш тадбирларида ҳар бир ходим 4 тупдан дарахтларни…

“ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ” АЖНИНГ ТЕНДЕР САВДОЛАРИ НАТИЖАСИ ЎЗАРО КЕЛИШУВГА АСОСАН БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига келиб тушган мурожаатларга асосан белгиланган тартибда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан 2024 йил 24 сентябрда “Транспортни бошқаришнинг интеллектуал тизими учун техник жиҳозларни сотиб олиш” бўйича ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ушбу тендерда иштирок этиш учун 6 та талабгорлар томонидан таклиф ҳужжатлари тақдим қилинган ва “Xiamen Magnetic North…

ҚОНУН БУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ТАКСИ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ КОРХОНАЛАРГА ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва уиннг ҳудудий бошқармаларига фуқаролар томонидан таксилар орқали кўрсатилаётган хизматларнинг сифати пастлиги, тўловлар ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар, ҳайдовчиларининг муомаласи,йўловчини манзилга етказиб қўйилмаётгани, асоссиз равишда нархларни ошириш каби мавзуларда мурожаатлар келиб тушган. Мурожатлар вилоят кесимида ўрганилганда: Тошкент вилояти мисолида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси…