Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгиланган. Бу ислоҳотларни жадаллаштириш ва ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида халқаро экспертлар иштирокида таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни…