Президент давлатимизнинг юксак мукофотларини топширди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан, чет эллик инвесторлар “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари маросим иштирокчиларини аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди. Бу даврда мамлакатимиз…