Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан: – Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур; – Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида…