Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига
Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу қувончли айёмда сизларнинг ўз зиммангиздаги ғоят муҳим вазифаларни масъулият билан адо этиб келаётганингизни алоҳида таъкидлашни истардим. Сўнгги йилларда ички ишлар органларини…