Президент Бухородаги кластер фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев “Бухоро Агрокластер” тизимидаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди. Хусусан, Бухоро шаҳридаги “Бухоро Агрокластер ДЗЗ” корхонасида сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш йўлга қўйилган. 6,2 миллион доллар инвестиция эвазига қаровсиз майдонда замонавий мажмуа барпо этилиб, Италия ва Россиядан ускуналар келтириб ўрнатилган. 2021 йилда очилган корхонада бугунги кунда йилига 22 минг тонна сут қайта…

Акрил тола – Янги Ўзбекистонда янги йўналиш

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон туманидаги “Сиёвуш текстил” корхонаси фаолияти билан танишди. Бу жой илгари унумсиз, бўш турган майдон эди. Тадбиркорларга шароит яратиш мақсадида ҳудуд “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасига киритилиб, зарур инфратузилма тортилгач, бу ерда саноат вужудга келди. Хусусан, “Сиёвуш текстил” масъулияти чекланган жамиятининг 36 миллион долларлик лойиҳаси ўтган ойда ишга тушди. Унда йилига…

Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида зиёрат шароитлари кенгайтирилади

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, ислом маърифати ҳақида сўз борди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланди. Шу ерда мажмуа атрофида режалаштирилаётган…

Президент Бухорода бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Сафар давомида иқтисодиёт ривожи ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, саноат корхоналарини кўриш ва янгиларини ишга тушириш режалаштирилган. Ташрифнинг иккинчи куни мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Спорт соҳасидаги вазифалар бўйича ахборот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентига спорт соҳасидаги йирик тадбирлар ва режалар ҳақида ахборот берилди. Юртимизда спорт анча ривожланиб бормоқда. Футбол, волейбол, бокс, кураш, шахмат, теннис, оғир ва енгил атлетикаларнинг кўплаб турлари оммалашган. Давлатимиз раҳбари ғояси билан ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” ёш авлод орасида жисмоний маданиятни янада кенг ёйишга хизмат қилмоқда. Тақдимотда оммавий спорт, этноспорт ва гимнастикани…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан 9 август куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин…

«Cengiz Holding» компанияси Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтириш бўйича янги режаларини тақдимот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркиянинг «Cengiz Holding» компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, Туркиянинг етакчи кўп тармоқли холдинги иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли…

Бунёдкорлик лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

Давлат раҳбарига Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳаларининг бориши ҳақида ахборот берилди. Сўнгги йилларда пойтахтимиз улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Кўплаб турар жойлар, ишбилармонлик марказлари, корхоналар, хиёбонлар барпо этилди. Энди урбанизация жараёнларида узоқни ўйлаб, қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилмоқда. Улардан энг муҳимлари – Олимпия шаҳарчаси ва Янги Тошкент лойиҳаларидир. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 9 ноябрь куни Олимпия…

РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАР ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТ ОСТИДА

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Yandex” компанияси Yandex Go иловасида такси нархларини кузатиш функциясини ишга туширилганлиги бўйича маълумотлар берилди. Yandex Go иловасида ишга туширилган нархларини кузатиш функцияси мижоз фойдаланувчилари (йўловчилар)га талаб даражасини кузатиш ва тиғиз пайтдаги қатновлардан қочиш, саёҳатларини яхшироқ режалаштириш имкониятини беради. Қўмита ушбу функция ишга туширилганлигини қўллаб-қувватлайди. Бундан аввалроқ Рақобат қўмитаси ҳайдовчи ва мижозлар…