РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА БАНКЛАР ВА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда. Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан “TENGE BANK” АТБ; “AGROBANK” АТБ; “IPOTEKA XIZMATI…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka савдо тармоқларининг Янгиҳаёт туманидаги филиалида “чегирма” деган маълумот орқали бир блок Чортоқ суви харид қилингани, аммо унинг пештахта ва кассадаги  нархи ўртасида тафовут борлиги” юзасидан  маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.…

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди

Аёл киши – жамият тараққиётининг муҳим тимсолидир. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қўмитада самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар тақдирланди. Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев ўз табрик нутқида аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожидаги…

ҚАЙТА ҚОНУНБУЗИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ РАҲБАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан! “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижада молиявий жарима қўлланилганди. Бироқ, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига берилган кўрсатма ижроси таъминланмаган ва ушбу рекламалар берилиши давом этганлиги ҳолати аниқланган. Юқоридаги ҳолат…

“Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5-март куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази, “Antitrust Advisory” (консалтинг корхона) ҳамда “Kosta Legal” (Адвокатлик фирмаси) вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар давомида Ўзбекистондаги монополияга қарши тартибга солишдаги оҳирги ўзгаришлар, рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозор шаффофлигини…

Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Учрашув давомида, томонлар илмий соҳада салоҳиятни ошириш, масофавий форматда малака ошириш имкониятларини кўриб чиқиш хамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги…

ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган хусусий тиббий масканларнинг фаолиятлари бўйича тарғибот қилинаётган эълонларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан 20 та хўжалик юритувчи субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “MALXAM-FAYZ-DILXUSH” ХКга қарашли “SAXOVAT” клиника биносининг олд қисмида жойлаштирилган реклама ахборотидаги маълумотларда “Реклама…

ҚЎМИТА ОЛИБ БОРГАН ЎРГАНИШЛАР НАТИЖАСИДА «WIZZAIR” АВИАКОМПАНИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА РЕЙСЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН БЎЛДИ

Ҳаво транспортида хавфсизлик қоидалари ҳамда маълумотлар барча йўловчилар учун аниқ ва тушунарли берилиши муҳим. Учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши йўловчиларни тушунмовчилик ва ёки қийинчиликка олиб келиши мумкин. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан…

“Мўътабар аёл” – фидокор аёлларга муносиб эътироф!

Бугун “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу юксак мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, оиланинг фаровонлиги, оналик ва болалик муҳофазасига улкан ҳисса қўшган 331 нафар фидойи аёлларга топширилди. Жорий йилда Республика комиссиясига тақдим этилган номзодлар орасидан турли соҳалардаги етакчи ва ташаббускор аёллар саралаб олинди. Қувонарлиси, эътироф этилганлар орасида Рақобат қўмитасининг Сирдарё…