Жорий йилнинг 27 июнь куни иккинчи ярмида Рақобат қўмитаси вакиллари Туркия савдо вазирлигида унинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бозорни назорат қилиш бош бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказилди
Учрашув давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида ҳар икки томоннинг иш таржибалари, асосий функция ва вазифалари ҳақида ўртоқлашилди. Шунингдек, Туркия савдо вазирлиги мутасаддилари томонидан Туркия Республикасининг Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни, Электрон тижоратни тартибга солиш ва Чакана савдони тартибга солиш тўғрисидаги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун-мохияти тўғрисида маълумотлар…