Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) делегацияси вакиллари ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида Евросиё иқтисодий комиссияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шохрух Шатургунович Шарахметов, Қўмита раиси ўринбосарлари – Фаррух Эсаналиевич Карабаев, Бекзод Хамзаевич Умматов, Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурод Хаитметов ва Қўмитанинг марказий аппарати бошқарма бошлиғи Мирзоҳид Камилов, бошқарма бошлиғи ўринбосари…

ДИҚҚАТ ТЕЗКОР! Истеъмолчилар диққатига:

Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2% ни ташкил этади. Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жахон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда. Ўзбекистонда иккита –…

Ички бозорда шакар ва ун маҳсулотларининг нарх барқарорлиги ва узлуксиз таъминланиши назоратда

Ҳар бир кунимизни ун, шакар маҳсулотларисиз, хусусан, нонсиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бизнинг заминда. Шу боис, мамлакатимиз аҳолисини ун ва шакар маҳсулотлари билан таъминлаш борасида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Аҳоли сонининг ошиши, яшаш шароити, моддий таъминот яхшиланиши баробарида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ҳам кўпая боради. Айрим давлатларда нотинч вазиятлар келиб чиққанлиги ва жахон бозорларида асосий…

Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотилишида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш бошқармаси томонидан Қўмитанинг ҳудудий органлари мутахассислари учун “Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотилишида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши” тўғрисида Қўмита ҳудудий органлари мутахассислари учун ўқув семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги “Юқори…

21 февраль – Халқаро она тили куни

ЮНEСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда. Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам…

Электрон тижорат жараёнидаги инсофсиз рақобат ҳолатлари

Мамлакатимизда электрон тижорат тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Натижада тадбиркорлик субъектлари товар, иш ва хизматларни бозорга электрон платформалар (https://xarid.uzex.uz, https://cooperation.uz ва бошқалар) орқали таклиф қилишмоқда. Таклиф ва рақобатнинг ҳалол бўлгани яхши, албатта. Афсуски, мазкур жараёнда айрим тадбиркорлик субъектлари интеллектуал мулк билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйишмоқда. Хусусан, xarid.uzex.uz ва cooperation.uz платформаларида 35 та тадбиркорлик субъектлари томонидан…

Касаба уюшмаси – ходимларнинг ижтимоий ҳимоя кафолати

Мамлакатимизда ҳуқуқий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётганлигини сўнги йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун моҳиятидан ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, қонунлар жамият ҳаёти ва демократик тараққиёт негизидир. Қонунлар, аввало, жамият ҳаётининг асосини яратиб, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилади. Касаба уюшмалари фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг субъекти сифатида ўзига хос…

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2021 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар жами 43892 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5694 та ёзма, 11286 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта), 26912 та оғзаки  (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди. Мазкур…

Навоийга эҳтиром

Жорий йил 9-феврал куни Сўз мулкининг султони, буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари иштирокида “Навоийга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов кириш сўзида Навоийнинг инсоният камолоти ва…

Аҳолига эхтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда истеъмол қилинаётган электр энергияси қандай тартибда ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги  22-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 153-банди иккинчи хат бошисида аҳолига электр энергияси…