Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Қирғизистон етакчиси давлатимиз раҳбарини кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Қайд этилганидек, овоз бериш натижалари мамлакатимиз аҳолиси Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган прагматик сиёсатга ишониши ва уни кенг қўллаб-қувватлашини яққол кўрсатди. Телефон мулоқоти давомида икки томонлама…