Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2026-йилнинг январь-июль ойларида “Ijro.gov.uz” тизимидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАъЛУМОТНОМА
2026–йил 29-июль ҳолатига
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан мустаҳкам тизим яратиш, тартиб ўрнатиш, темир интизомни жойига қўйиш, раҳбарлар ва ходимларнинг дунёқарашини ўзгартириш соҳа ходимларининг энг муҳим ҳамда асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланган.
“Ижро.гов.уз” тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарор ва фармойишлари ҳамда ҳудудларга ташрифлари давомида Қўмитага берилган топшириқлари, шунингдек Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ва Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, баён ва топшириқларида белгиланган вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон, 2025 йил 25 июлдаги
ПФ-117-сон Фармонлари ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори талаблари бўйича ташкил қилинган ягона ва узлуксиз “технологик занжир” асосида амалга оширилиб, ижро интизомига риоя этиш борасида қатъий тартиб, интизом ва тизимли назорат ўрнатилиб, муайян натижадорликка эришилди.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида ижроси таъминланиши лозим бўлган 233 та Президент топшириқлари 100 фоизига бажарилди ва ўрнатилган тартибда назоратдан ечилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жорий йил январь -июль ойларида ижроси таъминланиши лозим бўлган 66 та топшириғи 100 фоизига бажарилди ва белгиланган тартибда назоратдан ечилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлар бўйича, жорий йил январь-июль ойларида ижроси таъминланиши лозим бўлган 93 та топшириқлари 100 фоизга бажарилди ва ўрнатилган тартибда назоратдан ечилди.
Бундан ташқари, 2026 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 37 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 20 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 17 тасида ҳам ижрочи этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 6 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 5 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 1 тасида ҳам ижрочи этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида 19 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 9 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 10 тасида ҳам ижрочи ҳисобланади.
Топшириқлар ижросини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар ҳар ҳафтанинг душанба кун қўмита марказий аппарати йиғилишларида танқидий муҳокама ва таҳлил қилиб борилмоқда.
Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми ва натижадорликни баҳолаш бўлими

