Покистон Бош вазири Ўзбекистон Президентини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф телефон орқали мулоқот қилдилар. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Покистон етакчиси давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий қутлаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Суҳбат чоғида томонлар савдо-иқтисодий,…

Ўзбекистон Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди. БМТ тизимидаги ушбу етакчи соҳавий ташкилот билан Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга туризм йўналишларини оммалаштириш борасида кенг кўламли ҳамкорликни янада илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида бош котиб…