Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати Раиси билан музокара ўтказди
Расмий ташриф билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Учрашув Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари учинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилгани, унинг якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 3,5…