Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ҳамкорлик салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги вазирлар стратегик мулоқотида иштирок этиш учун мамламкатимизга келган Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Ўмон Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломи ва тилакларини етказди.…