Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 май куни Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мазкур очиқ мулоқот давомида, жисмоний ва юридик шахслардан 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар…

РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ САВДО, БАНК ВА СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан савдо, банк ва суғурта хизматлари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти мисолида Ғузор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.С. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Асил медиа” дўконидан 4 000 000 сўм эвазига мобил телефонини муддатли тўлов асосида сотиб олади. Тўловни доимий равишда вақтида…

Истеъмолчиларнинг ўқув маркази ва умумий овқатланиш шохобчаларида бузилган ҳуқуқлари тикланди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан турли йўналишлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда. Мурожаатлар ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилояти 🔴 Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.З.нинг “Junior IT Akademiyasi” фаолиятидан норози эканлиги билдирилган. 🔴Хусусан, фуқаро ўқув марказига укасини қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 1 млн 52 минг сўм тўловни амалга…

Расмий муносабат

 Ижтимоий тармоқлар орқали “Uzum Market иловаси орқали чангютгичга буюртма берганлиги, маҳсулот учун тўловни тўлаганлиги, бироқ маҳсулот етказиб берилмаганлиги…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Uzum Market” МЧЖни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Олиб борилган ишлар натижасида фуқарога товар…

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди. Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар: ⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари; ⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар; ⏺Инсофсиз рақобат…

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди!

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “ENERGOMER SERVIS” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган “энг яхши таклифларни танлаш” савдосидан асоссиз четлаштирилганини билдирган ва савдо натижаларини қонун доирасида ўрганишни сўраган. Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, савдо жараёнида…

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида

Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида Сирдарё вилояти мисолида, Ҳудудий бошқармага жами 294 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 276 та жисмоний шахслар ва 18 таси юридик шахсларга тегишли. Жумладан, 🟡Рақобат соҳасида 14 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 8 таси ижобий ҳал этилган. 🟡Истеъмолчилар ҳуқуқларини…

Расмий муносабатлар

Ижтимоий тармоқлар орқали “Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қирғизистон футбол ўйинини томоша қилиш учун чипта харид қилган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва стадионнинг назорат қилувчи ходимлари томонидан киритилмаганлиги” мавзусида фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаатларни “ITICKET INGURUZ” МЧЖ ва Ўзбекистон Футбол ассоциациясини жалб қилган…

ТАШҚИ РЕКЛАМА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ ҲУҚУҚИ ОЧИҚ АУКЦИОН ШАКЛИДА СОТУВГА ЧИҚАРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида: Тадбиркорлар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) онлайн тарзда автоматлаштирилган тизимда аукционларга чиқарилмоқда. Бу ортиқча оворагарчиликларсиз инсон омили аралашмаган ҳолатда…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди: Ўрганишлар натижасида, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан, жами 4 та – «Mirabelle travel», «Ketdik…