Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг раҳбари Максим Шаскольский билан бўлиб ўтган икки томонлама учрашувда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Федерал хизматининг фаолиятига юқори баҳо бериб ўтиб хизмат эришган ютуқлари кенг кўламли эканини таъкидлади.
Жаноб Шаскольский Федерал хизмат ва Қўмита ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликни алоҳида қайд этиб, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши сиёсат бўйича Қўмита ходимларининг малакасини оширишда ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.