минар_тренинг

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Tetra Tech компанияси билан ҳамкорликда 20-24 июнь кунлари семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинарда Tetra Tech компанияси вакиллари, Мерита Костари, Раж Аддепали ва лойиҳанинг вилоятлар бўйича координатори жаноб Бабаев қатнашдилар. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасидаги “Электр энергияси бозори асослари” мавзусидаги…

Танлов ғолиблари тақдирланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «27 июнь— матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик ўртасида танлов ўтказилган эди. Миллий Матбуот марказида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қўмита раисининг биринчи ўинбосари А.Қаюмов, раис ўринбосари Б.Умматов ва…

Қонун лойиҳаси муҳокама этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён — Конституциявий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида биринчи ўқишда қабул қилиниб, 25 июндан бошлаб умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Айни кунларда мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси барча идора ва ташкилотларда, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, таклифлар…

Рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида Низомнинг 10-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришнинг ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича…

Коррупция-жамият кушандаси

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши раиси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан ҳудудий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уни мониторинг қилиб бориш мақсадида Миллий кенгаш аъзолари ҳудудий кенгашларга…

Семинар_тренинг

Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2020 йилдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармони ва бошқа давлат тилига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ташкилотларда давлат тилида иш юритиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда Монополияга қарши курашиш…

Ижтимоий тармоқларда қолипли нон нархи бўйича тарқалаётган хабарлар бўйича муносабат

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра Тошкент шаҳрида энг юқори – 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм эканлиги аниқланди. Шунингдек, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилмоқда ва бу жараён устидан доимий назорат…

Бозордаги нарх-наво тартибга солинади

Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда. БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) 2022 йил март ойидаги ҳисоботида дунёда озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 159,3 пунктни ташкил этгани, бу эса охирги 30 йилнинг энг юқори кўрсатгичи бўлганлиги қайд этилган. Шунингдек, ушбу кўрсатгич жорий йил февраль ойига нисбатан 12,6 фоизга,…

Нархнаво бозори тартибга солинади

Бугунги кунда дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда. БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) 2022 йил март ойидаги ҳисоботида дунёда озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 159,3 пунктни ташкил этгани, бу эса охирги 30 йилнинг энг юқори кўрсатгичи бўлганлиги қайд этилган. Шунингдек, ушбу кўрсатгич жорий йил февраль ойига нисбатан 12,6 фоизга,…

Расмий муносабат

“Bugun.uz” сайтида эълон қилинган “Когон ТЙФУК томонидан ўтказилган тендерда комиссия раисининг опаси билан боғлиқ фирма ғалаба қозонди” сарлавҳали мақоласи юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Мақолада “Когон туман йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонаси буюртмачилигида 73308-сонли лот орқали эълонга берилган объектларга қум-шағал аралашмаси ва асфальт-бетон маҳсулотларини ташиб бериш хизматини бажариш учун транспорт хизмати кўрсатувчи корхонани…