Монополияга қарши сиёсат бўйича Давлатлараро кенгашнинг 57-йиғилиши доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Беларус Республикаси Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазири Алексей Богданов билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувда ҳар икки томон мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг узоқ тарихини қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Жаноб Богданов самимий қабул ва умумий масалаларни муҳокама қилишга берилган имконияти учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Беларус Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида гапириб, барқарор иқтисодий ривожланиш учун монополияга қарши ҳуқуқнинг аҳамиятини таъкидлади.…