Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сон қарори юзасидан қилинаётган айрим талқинлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйдагиларни маълум қилади.

 Ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сон қарори юзасидан қилинаётган айрим талқинлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйдагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси…

ТАДБИРКОРЛАР ВА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ТАДБИРКОРЛАР ВА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА! Рақобат қўмитаси томонидан йўлга қўйилган “Биз сизни эшитамиз” лойиҳасининг бу галги сонида, Тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш, рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш режа қилинган. Шу сабабли, мазкур лойиҳа доирасида “Фармацевтика соҳасида юзага келаётган муаммолар ҳамда аҳолини сифатли ва…

Қашқадарёдаги иқтисодий имкониятлар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди

Қарши шаҳрида 25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Дунёда зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бефарқлик, ўзибўларчилик кайфияти билан ривожланиб бўлмаслиги таъкидланди. – Мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, янги бозорлар, инвестиция, иш ўринлари, катта-катта тушумлар керак. Жаҳон бозоридаги тебранишлар, ҳамкор давлатлардаги савдо чекловлари давом…

Шавкат Мирзиёев Қаршидаги саноат лойиҳалари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни Қарши шаҳридаги “Қавали” кичик саноат зонасида жойлашган бир қатор корхоналар билан танишди. Саноат зонасининг ер майдони олти гектар бўлиб, муҳандислик инфратузилмаси яхши ташкил этилган, транспортга жуда қулай. Шу боис ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Ҳозир бу ерда қурилиш материаллари, мебелсозлик, тўқимачилик, фармацевтика ва чарм саноати йўналишидаги 11 та…

Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу қувончли айёмда сизларнинг ўз зиммангиздаги ғоят муҳим вазифаларни масъулият билан адо этиб келаётганингизни алоҳида таъкидлашни истардим. Сўнгги йилларда ички ишлар органларини…

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Коммунал тармоқлар қайта кўриб чиқилиб, иссиқлик корхоналари модернизация қилинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасининг Қарши шаҳрида янгидан бунёд этилган марказий қозонхонасини бориб кўрди. Ушбу мажмуа 12 Гкал қувватга эга. Бу ерга Туркиядан келтирилган 14 МВтли учта қозон ўрнатилди.…

Қарши шаҳрида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази барпо этилди

Қарши шаҳрида Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиали барпо этилди. Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани бориб кўрди. Жорий йил 8 сентябрда давлатимиз раҳбарининг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган акушерлик…

Президент Қаршидаги маҳаллада меҳмон бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди. Бу ерда 11 мингга яқин аҳоли яшайди. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда яна учта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаси, тикувчилик ва ҳунармандчилик…

Президент Қарши туманидаги мактабда бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев сафар дастурида назарда тутилмаган манзиллар билан танишишда давом этмоқда. Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактаб ҳам режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрилди. Бу ерда айни пайтда 1 минг 400 га яқин ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга юздан ошиқ малакали педагоглар таълим бермоқда. Мактаб ўтган йили капитал таъмирланган. Ўқувчиларга битта касб-ҳунар ва иккита хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилган.…

Қарши туманида янги шифохона қурилади

Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борди. Унинг биноси ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган. Шифохона 228 бемор ўрнига ва поликлиника 250 қатновга мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 243 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Лекин бу ердаги шароитлар шунча қамровга ва замон талабига мос эмас. Айрим жиҳозларни янгилашга зарурат бор. Президентимиз тиббий бўлимлар ва…