Президент бокс финалини томоша қилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди. Бу нуфузли мусобақада  107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча 13 вазн тоифасида қатнашди. Вакилларимиз бугунгача 9 та медални нақд қилиб бўлган эди. Давлатимиз раҳбари 13 май куни юртимиз боксчилари иштирокидаги финал жангларини кузатди.…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Суҳбат аввалида Бош вазир Қоҳир Расулзода…

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига асосан: биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спиртининг (кейинги матнда “спирт” деб юритилади) ўз эҳтиёжидан ортган қисмини реализация қилиш…

Президент маҳалла одамлари билан самимий суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди. Мамлакатимизда қуйи тизимга қаратилаётган эътибор ушбу маҳаллада ҳам намоён. Фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага эга. Майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилган. Болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳ ташкил этилган. Давлатимиз раҳбари бу ишларни кўздан кечирди. Маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди. – Маҳаллада “бешлик” тизимини…

Президент замонавий мактабдаги шароитларни кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди. Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд. Мактабдаги ўқув ва машғулотлар мамлакатимизда ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта ҳунарга ўргатиш талабига мос. Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар…

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш марказида бўлди. Бу ерда ёшлар ва аёлларга савдо, маркетинг, молия, ахборот технологиялари соҳаларидаги замонавий касблар ўргатилади. Кейинчалик уларнинг юқори даромадли иш топишига ҳам кўмаклашилади. Марказ атрофи ободонлаштирилган, ишкомлар…

Энергия таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 май куни ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда энергия манбаларини кўпайтириш ва улардан тежаб фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Охирги олти йилда 5 минг мегаваттдан зиёд янги электр қувватлари яратилган. Жорий йилнинг январь-апрель ойларида қўшимча 726 миллион киловатт соат…

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди. Маъмурий ислоҳотлар доирасида бу соҳаларга масъул вазирлик ташкил этилиб, барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилди. Юртимизда илк бор минимал истеъмол харажатлари қиймати жорий этилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш учун оилавий тадбиркорликка 15 триллион сўм имтиёзли кредит ва субсидиялар, деҳқончилик учун 200 минг гектар…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Ўзбекистон халқининг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси беқиёс. 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2…