Самарқанд обидалари Франция делегациясида катта таассурот қолдирди
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари билан танишди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган, эзгу ишларини давом эттирган. У ҳам ҳукмдор, ҳам олим сифатида илм-фан ва маданиятни ривожлантирган,…