Ўзбекистон Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашди. Учрашувда…

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургнинг тарихий обидалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Давлатимиз раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Царское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди. XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик…

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди. “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди. Эртага мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Россияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

Саноат тармоқларидаги лойиҳалар ва режалар танқидий кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган, уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган. Шунингдек, 231 турдаги янги маҳсулотлар ўзлаштирилиб, экспорт 1,6 миллиард долларни ташкил этган. Жорий йилнинг ўзида…

ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ СУД ТАРТИБИДА ҲАМ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд инстанцияларида фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролар Ж.М. ва О.И.дан «MEGA-AVTO-LEASIN» МЧЖ фаолиятидаги қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан уларга тегишли тартибда чора кўришликни сўраб мурожаатлар…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президентини таваллуд куни билан табриклади

24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Президент Илҳом Алиевнинг бугунги Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ва шиддатли тараққиётини таъминлашдаги шахсий ҳиссаси ва тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлат…

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимизни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, юксак билимли ва малакали илмий ходимларни тайёрлаш, ёшларимизни буюк алломаларимизга…

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг…

РЕКЛАМАНИНГ ЎЗ ТАЛАБЛАРИ БОР унда давлат тилига оид меъёрлар бузилмаслиги керак

Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли. Шу боис, Президентимиз Ўзбек тили байрами куни муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида ҳам мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш масаласи миллий ўзлигимизни англаш, миллат руҳини сақлаб қолиш, ёруғ келажагимизни таъминлашнинг энг муҳим омили эканини алоҳида таъкидлади.…