Президент маҳаллалардаги ободлик ва қишга тайёргарликни кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди. Бу маҳаллада 4 минг 400 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда элликка яқин савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 38 та кўп қаватли уй ва тўртта ижтимоий объектга “Маданиятли ҳудуд” бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатади. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча…