Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар ижроси юзадан учрашув

2024 йил 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Рақобат қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари билан учрашув ўтказилди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЕИКнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган Қўшма чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилди. Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ереван шаҳрида (Арманистон) бўлиб ўтган Евроосиё Ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши доирасида…

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари” ва “Электрон тижорат соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: халқаро тавсиялар ва мамлакатлар тажрибаси” мавзуларидаги ялпи Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро конференцияда Рақобат қўмитасининг вакиллари иштирок этиб, туризм хизматларини ташкил этишда амалдаги лицензия ва бошқа қонунчилик талаблари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилаётган давлат назорати юзасидан маълумот беришди. Хусусан, бугунги кунда лицензиясиз туризм хизматларини реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларига ҳудудлар кесимида кўрилган таъсир чоралари ва профилактик тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Шу билан бирга,…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда. Бунда ушбу маҳсулотларнинг рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида…

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ)ГА АЪЗО ИШТИРОКЧИ МАМЛАКАТЛАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МАСЛАҲАТ ЙИҒИЛИШИ

Жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунилари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзо-иштирокчи давлатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур маслаҳат йиғилишда 40 дан ортиқ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи хорижий давлатлардан ташриф буюрган ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.  Халқаро йиғилишда Рақобат қўмитаси…

Носоз телевизор билан боғлиқ муаммо ваколатли ташкилот томонидан ҳам ўрганилмоқда

Билдириш   Ижтимоий тармоқ орқали “Орадан 4 ой ўтмай Samsung телевизор куйиб қолди ва биз ремонт учун Samsung сервис марказига мурожаат қилдик,  аммо бугунги кунгача уни ололмай сарсон бўлаяпмиз…” мавзуида мурожаат қолдирилган. Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўрганишлар давомида Қорақалпоғистонда истиқомат қилувчи фуқаро Хоразм…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги марказнинг бош илмий ходими “Эл-Юрт умиди” дастури стипендианти бўлди

Мирзаева Мухайё Дильшод қизи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош илмий ходими, “Давлат ва жамият бошқаруви: ҳуқуқ йўналиши” бўйича “Эл-Юрт умиди” давлат дастури стипендианти бўлгани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз. Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-Юрт умиди” дастури чет элда ўқиш ва стажировка ўташ орқали мамлакатимиз тараққиёти учун илғор халқаро…

Ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар бир депутат учун улкан шарафдир, деди Президент.

Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият. “Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир. Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик…

Бугунги мажлис мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан бир кунда ўтаётганлигида рамзий маъно мужассамлиги таъкидланди.

Миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз ва эркимиз рамзи бўлган байроғимиз ўтган даврда йирик халқаро илм-фан, маданият ва спорт тадбирларида ва шоҳсупаларида баланд хилпираб, барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олиб, миллий ғуруримиз тимсолига айланди. Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари депутатларни, улар орқали кўп миллатли бутун халқимизни бугунги катта байрам билан самимий қутлади (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4998).

Кейинги йилларда палата фаолиятида жамоатчилик иштироки янада кучайди.

Хусусан, янгиланган Конституциямизда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар ўз таклифларини қуйи палатага киритиш ҳуқуқига эга экани кафолатланди. Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4996).