Ижтимоий тармоқ орқали Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМ (Буюртмачи) томонидан “Экскаватор ижара хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич нархи 165,0 млн. сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий маълумотлар эълон қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг натижалари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.