Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувлар ижросининг боришидан мамнунлигини билдирдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги мулоқотларда эришилган келишувларнинг натижалари катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, автомобиль, электротехника, тўқимачилик…