Ўзбекистон Президенти ва ЕТТБ раҳбари кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Ушбу нуфузли молиявий институт билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари жорий йил май ойида Самарқандда ўтган ЕТТБ Бошқарувчилар кенгаши йиғилишининг самарали натижаларини юксак баҳолади. Банкнинг мамлакатимиздаги…