Расмий муносабат

Ижтимий тармоқ орқали “Техно Март савдо марказидан бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган телефони бир ҳафтада нуқсони юзага чиққани, уни сифатлисига алмаштириб  ололмаётганлиги сабабли тузилган шартномани бекор қилиш муаммо бўлаётгани” ҳақида  фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқаро билан…

Қўмита томонидан 2024 йил давомида автомобиллар билан боғлиқ мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига фуқаролардан автомобиллар, уларни сифати, етказиб бериш муддатларининг кечикиши, эҳтиёт қисмларидаги носозликлар ва уларни кафолат муддатида таъмирлашда муаммолар юзага келаётгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ҳудудлар кесимида мурожаатлардан айрим мисоллар Хоразм вилояти Ҳудудий бошқармага Янгиариқ туманида яшовчи С.М.нинг ўз турмуш ўртоғи номига “Avto-Layner Xorazm” МЧЖ билан шартнома бўйича “Gentra” русумли…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Мен биринчи гуруҳ ногирон бўлишимга қарамай автотураргоҳга киришимга пул тўлашга мажбур бўлдим…” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Мазкур ўрганиш жараёнида  Ўрикзорда жойлашган “GRANDLOTUS” MЧЖга тегишли автотураргоҳидан  биринчи гуруҳ ногиронлиги бор  фуқаро  фойдалангани учун 12 минг сўмни  асоссиз тўлагани маълум…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташаббуси билан German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаблари учун молиявий саводхонликка қаратилган ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Қарши Муҳандислик ва иқтисодиёт институти талабалари учун ўтказилган ўқув семинарда, молиявий саводхонлик тўғрисидаги асосий қоидалари бўлган даромад ва харажатларни режалаш, маблағни жамғариш, қарзни ақл билан олиш, таққослаш ва таҳлил қилиш, даромад ва харажатларни режалаштириш, маблағларни жамғариш ҳамда банк кредитлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

7,2 МЛРД СЎМЛИК ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ИХТИЁРИЙ РАВИШДА БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитаси республикамизнинг ҳудудлар кесимида (Бухоро, Фарғона, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган,Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) махсус ахборот порталидаги маълумотларга ва мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда. Жумладан, Бухоро вилояти мисолида Жондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик; Фарғона вилояти мисолида Қува туман…

Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил учун тасдиқланган ички аудит йиллик режасига асосан жорий йилнинг 10 декабрь кунидан бошлаб Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятини комплекс ўрганиш, амалий кўмак бериш ва иш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарманинг фаолияти ўрганилмоқда. Шу билан бир қаторда Қўмитанинг Ички аудит,…

Расмий муносабат

Билдириш Ҳуқуқий саводхонлик ЧЕГИРМАЛАР ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ БЕРИЛИШИ ШАРТ Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, Товар (иш, хизмат) нархи (тарифи) ва сотиб олиш шартлари ҳақида тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғига илова сифатида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли…

Молиявий саводхонликка қаратилган давра суҳбати ташкил этиди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университетида талабалар билан молиявий саводхонликка қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутахассислари иштирокида талабалар ва аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, белгиланган қонун нормалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган…

Сифатсиз косметология хизмати кўрсатилгани учун тўланган пул маблағлари фуқароларга қайтариб берилиши таъминланди.

Косметология хизматлари шифокор томонидан ўтказиладиган, лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади. Аммо, баъзи хусусий клиникалар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган сертификатлар билан бундай хизматларни кўрсатиш ҳолатлари учраб туради. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролардан 320 дан зиёд ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, унда сифатсиз кўрсатилган хизматлар орқали…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯГА ДОИР МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига мувофиқ иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлганда…