Музокаралар натижаси битимларда мустаҳкамланди
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу жумладан: – 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси; – Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;…