Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, педагоглар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди. Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб…