ЯНГИ СУВ ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг коммунал соҳаси бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда истеъмолчи томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар филиалига ишлаб турган ичимлик суви ҳисоблагичини давлат кўригидан ўтказиш учун ариза берган. Ҳисоблагич 2014 йил 11 ноябрда ўрнатилган. Текширув натижасига кўра, ҳисоблагич фойдаланишга яроқсиз…

Фармацевтика ва электротехника саноатидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда бу икки тармоқ учун ҳам зарур хомашё, етарли шароитлар бор. Хусусан, охирги олти йилда фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш 3 баробар, экспорт 6 баробар кўпайган. 525 миллион долларлик 177 та лойиҳа ишга тушиб,…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИНГ РАҚОБАТ МУҲИТИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали Қўмитага келиб тушган 434 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex-ante)ни рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 182 таси (42 %) қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган. Маълумот учун: йил бошидан 228 та Вазирлар Маҳкамаси қарори…

Ўзбекистон Президенти йирик энергетика лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудиянинг етакчи “ACWA Power” компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар – Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр…

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегацияси билан кенг кўламли шерикликни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Саудия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шерикликни янада кенгайтириш, шу жумладан олий даражадаги келишувларни сўзсиз амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида инвестициялар вазири Ўзбекистон етакчисига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин…

Ўзбекистон Президентининг амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифи дастуридаги тадбирлар якунига етди. Бугун, 24 ноябрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури биринчи саммитида иштирок этди ҳамда СПЕКА доирасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама музокаралар ўтказилди. Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон…

Ўзбекистон Президенти БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури доирасидаги минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Хожамират Гелдимирадов, БМТ Европа иқтисодий…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури – СПЕКАнинг илк саммитини ташкил этиш ташаббуси ва кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиев номига билдирилаётган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, Озарбайжоннинг самарали раислигида Дастуримиз доирасидаги минтақавий ҳамкорлигимиз мутлақо янги босқичга кўтарилди. Бу…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентига БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Озарбайжон Президентини СПЕКАда муваффақиятли раислик қилаётгани…

“Реклама тўғрисида”ги қонун ижроси қай даражада таъминланмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда телевидениедаги рекламага оид нормалар ижроси, мазкур соҳадаги реклама фаолият субъектлари томонидан реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ҳолати, рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан қонун бузилишларини…